

Кеча мадридликлар "Сосьедад" устидан ғалаба қозонди - 2:1. Бунгача "Мальорка" (2:1), "Овьедо" (3:0) ва "Осасуна" (1:0) мағлуб этилганди.
"Реал" бошқарувида Ла Лиганинг дастлабки тўртта ўйинида ғалаба қозонишга охирги марта 2009 йилда Мануэль Пеллегрини муваффақ бўлган. Эътиборлиси, Алонсо ўшанда унинг қўл остида ўйнаган.
Вандерлей Лушембурго (2005), Энрике Фернандес (1953) ва Хосе Киранте (1929) ҳам шундай бошлаган.



