

Аргентиналик форвард туринликлар сафида асосий таркибда майдонга тушди ва 87 дақиқа ўйнади. Унинг ўрнига Фабрицио Калигару тушаётганда, Игуаин туйғуларини яшира олмади ва "Барселона" мухлисларига ўрта бармоғини кўрсатди.
"У учрашувни яхши бошлади ва бироз ўзини бўш қўйиши керак, чунки Игуаин баъзида асабийлашиб, миясини ўчириб қўяди. Барселонага келиб, уларнинг майдонида устунлик қилишни ўйлаш мумкин эмас" - дейди Аллегри.



