Аллегри: "Ҳозир чемпионлик ҳақида ўйлаш - мантиқсизлик"

Mirjalol Normatov
23 янв 2022, 12:50
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 23-тури доирасида "Милан"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Ҳозир яхши даврни ўтказяпмиз. Бироқ ҳали йўл узоқ, ўйинлар жуда кўп. Турнир жадвалида "Милан"дан ортда қоляпмиз. Шу сабабли бу ўйин биз учун муҳим ва яхши ўйнаш керак.

"Милан" сўнгги бир ярим йилни яхши ўтказди. Пиолига тан бериш керак. У жамоани Скудеттога курашадиган даражага олиб чиқди.

Биз эса февралгача яхши ҳолатгача кириб олишимиз керак. Чемпионлик ҳақида ўйлаш мантиқсизлик. Аввало кучли тўртликда қолиш борасида қайғуришимиз керак. Балки ўшанда бизда имконият ошар", - деди италиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›