Алькантара "Барселона"дан кетди. Собиқ хавбек Фликнинг штабида бир ой ишлади

Alisher
16 авг 2024
Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабини тарк этди.

Июлда 33 ёшли собиқ ярим ҳимоячининг Каталония клубида Ханси Фликнинг штабига қўшилгани маълум бўлганди.

Эндиликда "Барселона" Тиаго Алькантаранинг жамоадаги ишини якунлаганини хабар қилди.

Алькантара мураббийлар штабида олдин "Барселона"нинг 16 ёшгача бўлган жамоаси билан ишлаган Арнау Бланкони алмаштирганди.

Бланко клуб тизимида олдинги 11 мавсумда ишлаганди.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com