Алишер Юсупов: "Муваффақиятларимиз сири - жамоадаги аҳиллик"
25 апр 2016 12:53
Янгиликлар
Алишер Юсупов: "Муваффақиятларимиз сири - жамоадаги аҳиллик"
"Қизилқум" жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Алишер Юсупов "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Муваффақиятларимизнинг асосий сири - жамоадаги аҳиллик. Жамоамиз ичидаги муҳим жуда дўстона, иноқ оиладекмиз. Шу боис ушбу мавсумда жуда кўтаринки руҳда ўйнаяпмиз ва натижаларимиз ҳам шунга монанд бўлмоқда. "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашув дебюти бироз қийин кечди. Аммо кейинчалик узоқ паслар орқали рақиб жарима майдончаси олдида уларга юқори босим уюштирдик. Бу эса ўз самарасини берди. Ғалаба ҳар доим ёқимли. Аста-секин янада яхши формага кириб боряпмиз. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз", - деди Алишер Юсупов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар