Алишер Юсупов: «Жароҳатлардан кейин ҳали ўз ўйинимизни топа олмаяпмиз»
01 июн 2016 10:56
Янгиликлар
Алишер Юсупов: «Жароҳатлардан кейин ҳали ўз ўйинимизни топа олмаяпмиз»
Олий лига 10-туридан жой олган «Қизилқум» — «Металлург» учрашувидан (1:1) сўнг, мезбонларнинг моҳир ҳимоячиси Алишер Юсуповнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Бу йилги мавсумда мухлислар «Қизилқум»дан чиройли ғалабалар талаб қилишмоқда, — дейди Алишер Юсупов. — Гарчи, чемпионатни яхши натижалар билан бошлаган бўлсак-да, охирги турда уларни хурсанд қила олмаганимиздан хижолатдамиз. Тўғри, мен киритган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолдик. Аммо бу натижадан жамоадошларим қониқишмади. Жароҳатлардан кейин ҳали ўз ўйинимизни топа олмаяпмиз.
Навбатдаги турда чемпионат пешқадамларидан бири — «Бунёдкор» жамоаси меҳмони бўламиз. Унда албатта мухлисларимизни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.
«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар