UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7

Алишер Одилов: "Нефтчи" билан ўйинга қараганда бугун ишончлироқ ўйнадик" Янгиликлар

Алишер Одилов: "Нефтчи" билан ўйинга қараганда бугун ишончлироқ ўйнадик"

Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси бугун Про лиганинг иккинчи турида ўз майдонида "Оқ-тепа" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган Алишер Одилов сайтимизга фикрларини билдирди.

"Ўз майдонимиздаги очилиш учрашуви бўлгани учун ҳам бироз ҳаяжон бўлди. "Нефтчи" билан ўйинга қараганда бугун ишончлироқ тўп тепдик. Ҳаракатларимиз ўхшади. Курашларда ҳам рақибга имконият қолдирмасликка уриндик. Менимча ғалабамиздаги асосий омил ҳам шу.

Ҳужумларимизни якунлашда қийналганимиз рост. Мураббийимиз биздан рақиб жарима майдончаси атрофидаги ўйинни ўз қўлимизга олишимизни таъкидлайдилар. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда бу борада янада яхшироқ ҳаракат қиламиз",- дейди Алишер Одилов. 

Абдлулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика