UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Ўзимизнинг карикатура. "Пахтакор" Самарқандда "ёниб кетди"  6 15:11Пуч: "Барселона" ЕЧЛ плей-оффига чиқади ва ЛаЛига чемпионлиги учун курашади"  14 14:52Гасперини "Аталанта" қачон скудеттога давогарлик қилишини айтди  4 14:31Рэмзи қишда АПЛга қайтишни истамоқда  2 14:15Куртуа "Реал"да юбилей ўйинини ўтказди  1 14:00"Кичкина камера". "Насаф" иккинчи бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди  49 13:57Альба: "Асосий рақобатчини мағлуб этиш шарт эди"  10 13:45Сурат биздан, изоҳ сиздан!  12 13:29"Челси" сўнгги уч йилда илк марта танаффусдан кейин устунликни сақлаб қола олмади  9 12:57"Милан" 18 йил олдинги энг яхши натижани такрорлади  2 12:40ФИФА Араб Кубоги. Бешта жамоа чорак финал масаласини ҳал қилди  1 12:30Хави: "Барселона" "Бавария"ни мағлуб эта олади"  43 12:12Тухель: "Чарчоқ баҳона бўлолмайди"  17 11:48"Яхши жамоа тузиш учун уч йил керак". Тимур Кападзе мураббийлар "шиори"ни йўққа чиқарди  15 11:33Пиоли: "Бизда барқарорлик йўқ"  1

Интервью. Сирож Мелиев: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Энди навбат Про лига ғолиблигига" Янгиликлар

Интервью. Сирож Мелиев: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Энди навбат Про лига ғолиблигига"

Бухоронинг "Нурафшон" жамоаси кеча Про лиганинг 21-турида "Олимпик"ка мағлуб бўлди. Бу ўз-ўзидан "Динамо"нинг Суперлигага йўлланма олишига замин яратди.

Жамоа икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Самарқанд шаҳри клуби бугун мусобақанинг навбатдаги турида Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлишади. Биз мазкур учрашув олдидан ярим ҳимоячи Сирож Мелиевга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Динамо"ни Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклаймиз. "Нурафшон"нинг мағлубияти жамоанинг муддатидан олдин элитага қайтишини таъминлади. Айни пайтда қандай кайфият ҳукмрон? Ушбу хабарни футболчилар қандай қабул қилди?

- Авваламбор эътибор учун катта раҳмат. Бутун Самарқанд аҳлини, мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Ушбу йўлда бизга яқиндан ёрдам бериб келган барчага, хусусан "Агромир" компаниясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар ўз кўмакларини қўлдан келганча аяшгани йўқ. Бундан кейин ҳам шундай бўлади, деган умиддамиз. Ҳар бир учрашувда ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизнинг ҳам ўрни беқиёс. Шунинг учун биз футболчилар ҳар бир ўйинда бор имкониятимизни ишга солиб охиригача курашдик. Айни пайтда барчамиз хурсандмиз. Кайфиятимиз аъло даражада. Қилган меҳнатларимиз самарасиз кетмади. 

- Бу йил Про лигада "Нефтчи" ва "Динамо" қолганларга нисбатан таркиб, ўйин жиҳатдан бир бош устун эканлиги кўринди. Шунингдек жамоада қайсидир маънода Суперлигага тайёргарлик ҳам кўрдик. Яъни агарда шу таркиб сақланиб қолиниб айрим чизиқлар кучайтирилса Суперлигада ҳам кураша олади...

- Албатта. Биз мавсум давомида ва давралар оралиғида яхши тайёргарлик олиб бордик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Кўриниб турибдики, демак биз тўғри йўлдамиз.

- Элитага ўз меҳнати ва машаққати билан чиқишнинг завқи ҳам бошқача бўлиши табиий...

- Фаолиятимда илк маротаба Про лига баҳсларида иштирок этмоқдаман. Олдин фақат Суперлига ва ўринбосарлар жамоасида тўп тепганман. Албатта ўз меҳнатингиз билан натижага эришиш ёқимли. Оила аъзоларимиз ҳам қўнғироқ қилиб табриклашмоқда. Барчага қувонч улаша олганимиздан хурсандман. Жамоамиз жуда ҳам кучли. Барча аҳил ва бир ёқадан бош чиқаряпти. Бу эса ғалабаларимизда асосий омил бўлди, деб ўйлайман. 

- "Динамо"да кўпчиликка маъқул келган жиҳат характер кўрсата олаётганлигидир. Гувоҳ бўляпмиз, ҳисобда ортда бораётганда ҳам қўлни туширмасдан охиригача курашиб керакли натижани ўзиники қиляпти. Бу жамоанинг табиатига ёки мураббийга боғлиқ?

- Гапингиз тўғри. Биз жуда қийин йўлни босиб ўтдик. Мағлубиятга учраб туриб, якунда ғалаба қозонган пайтларимиз ҳам бўлди. Танқидлар ҳам кузатилди. Бошида бизнинг Суперлигага чиқишимизга ҳеч ким ишонмаганди. Қийинчиликларга дуч келган бўлсакда, мақсадимизга эришдик. Бизни мазкур вазифани бажара олишимизга ишондик, дея оламан. Майдонга ким тушишидан қатъий назар битта мақсадда ҳаракат қилди. 

- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг шахсан ўзи жамоанинг Суперлигага чиққани билан табриклади. Нима деб ўйлайсиз, жамоага қўшимча мукофот ва бонуслар бормикин?

- Футболга қаратилаётган эътиборларидан хурсандмиз. Мукофотлар ҳақида билмадим. Мавсум ҳали тугагани йўқ. Олдинда яна учрашувлар бор. Иштаҳа таом пайтида келади деганларидек, Суперлига йўлланмасидан сўнг Про лига ғолиблигини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Ундан кейин кўрамиз бизни қандай мукофотлар кутаётганлигини. Про лигада биринчи ўринни қўлга киритиш йўлида "Нефтчи" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб "Нефтчи"ни, жамоадаги яқин дўстларим, акаларимни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
14 окт 11:19:14
☆Sadriddin☆
Афсус Сирожжон Про лига ғолиби анниқку
+1   
14 окт 10:46:43
????????????????????????✈︎™
Dinamo Samarqand Seliski
+1   
14 окт 10:21:07
Temurjon RMA MYU
Va nihoyat Samarqandga katta futbol qaytdi. Ancha sogʻinib qolgandik Samarqandlik muhlislar. Olgʻa DINAMO SAMARQAND
   
15 окт 17:43:22
Luka Modrichch
Neftchi chempion Halla Neftchi
   
15 окт 17:42:23
Luka Modrichch
Adashtin Neftchi pro luga g'olibi bu Neftchi quturgan va xech kimni ayap otirish niyati yuq
   
15 окт 17:42:22
Luka Modrichch
Adashtin Neftchi pro luga g'olibi bu Neftchi quturgan va xech kimni ayap otirish niyati yuq
   
14 окт 22:15:33
FANAT MYU.KUMIR NEMANYA VIDICH
????????????????????????✈︎™ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dinamo Samarqand Seliski
Самарканд ПАСТДАРГОМ
   
14 окт 21:22:03
jizzax_so'g'diyona
Dinamoni super ligaga chiqani va Siroj uchun xam Jizzax axli xursand.
   
14 окт 12:06:19
Diyorbek Mirzo
Endi gapni dangali pul bolsa super ligada yaxshi ishtirok etasizlar
Bulmasa eski xammom eski tos
   
14 окт 10:43:16
DINAMO SAMARKAND1986
Суперлигада хам ўз ўрнига эга бўлсиб ОФК да ўйнаш насиб этсин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика