UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  3 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  5 20:35ЖЧ саралаши. БАА Қатарга қарши ўйинда тезкор гол киритди (онлайн ҳисоб)  19 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  14 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  110 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  644 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

Жасур Жалолиддинов: "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан воз кечдим" (интервью) Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан воз кечдим" (интервью)

Хабарингиз бор, Жасур Жалолиддинов бу мавсумни "Олимпик" жамоасида бошлади.

 Суперлиганинг биринчи туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг Жасур Жалолиддиновга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Ўйин ҳақида...

- Биринчи ўйин "Пахтакор" билан кечди. Амалдаги чемпионга қарши қийин баҳс бўлди. Қуръа ташлаш маросимидан кейин Анталиядаёқ тайёргарликни бошлагандик. Уларнинг йиғинлардаги ўйинлари орқали ўргандик. Бу мавсумда биз қайсидир тарафлама кучайдик ҳам, дея оламан. Бошқа томонидан бизга қийин бўлиши аниқ. Чунки энди ёш жамоа, деб ўйлашмайди. Мана, "Пахтакор" ҳам жанговар руҳда майдонга чиқди. Лекин биз ҳамма нарсага тайёр эдик. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажариб мақсадимизга эришдик. Умумий қилиб айтганда мавсумни муҳим ғалаба билан бошладик.

- Бундан буён "Олимпик"ни ёш дейишда давом этиш қанчалик тўғри бўлади?

- Ўйлашимча, бизни энди ҳеч ким ёш демайди. Қайтанга янада жиддий қарашса керак. Биз ҳам ёшмиз, деб ўтирмаяпмиз. Ишлаяпмиз. 

-  "Олимпик"даги рақамингиз ҳақида...

- Месси 30-рақамни олгани учун менда ҳам шундай имконият бўлди.  Клубда 30, терма жамоада 10-рақамда тўп тепаман. 

-  "Олимпик"даги режаларингиз қандай?

- Агар ёзда яхши таклиф тушса, кетсам керак, деб ўйлайман. Лекин биринчи даврадан кейин чемпионлик учун курашадиган ўринларда бўлсак, кетаман. 

-  "Локомотив"да тажрибали футболчилар билан ўйнагансиз.  "Олимпик"да эса тенгқурларингиз билансиз. Бу сизга эркинлик ва ўзингизни кўрсатиш имконини берадими?

-  "Олимпик" очилганидан бери менда шундай имконият бўган. Биламан, бу ерга келсам терма жамоада бўлгани каби ўзимни яхши ҳис қиламан. Фақат молиявий томондан ютқазардим. Олимпиядага йўлланма берувчи Осиё кубогига бир йил қолди. Ҳозир пул ва бошқа нарсалардан кечишнинг вақти. Тимур Кападзенинг ёнида шуғулланиб, янада яхши тайёргарлик кўраман. Очиғи мухлисларда ҳам мен ҳақимда пул учун ўйнайди, деган шубҳа бор эди. "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан кечдим.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика