Алишер Маҳмудов: “Мураббий руҳиятимизни кўтарди”
19 ноя 2016 18:25
Янгиликлар
Алишер Маҳмудов: “Мураббий руҳиятимизни кўтарди”
Наманганликлар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида “Бунёдкор” майдонида очко олишни уддасидан чиқишмаганди. Бу сафар эса муҳим бир очко қўлга киритилди.
Учрашув якунига етгач, Алишер Маҳмудов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Жорий йилги чемпионатдаги иштирокимиз қониқарли бўлмаганлиги сабабли сўнгги поғоналарга тушиб қолгандик. Олий лигада қолиш масаласини ҳал этиш учун эса охирги икки турда очколаримиз захирасини бойитиб боришимиз талаб этиларди. Шу сабабдан “Бунёдкор”га қарши ўйинга муносиб тарзда ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик. Қолаверса, бош мураббий сифатида иш бошлаган Илҳом Мўминжонов ҳам йигитларнинг руҳиятини кўтара олди.
Айнан шу жиҳатлар сабаб “Бунёдкор” майдонида ўзгача иштиёқ билан тушгандик. Бунинг самараси якуни натижада ўз аксини топди. Аслида ютсак яхши бўларди. Аммо, кучли рақиб майдонида бир очкони қўлга киритиш ҳам ёмон натижа эмас. Эндиликда, олдимизда турган сўнгги ўйинда ўзимиз учун керакли натижани қайд этиб, мухлисларимизни яна бир бор хурсанд қилиш ниятидамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар