UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  1 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  1 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  11

Алишер Азизов: "Ўзбекистон чемпионатини жудаям соғиндим" Янгиликлар

Алишер Азизов: "Ўзбекистон чемпионатини жудаям соғиндим"

Қирғизистоннинг "Дордой" жамоасида фаолият олиб борган ҳамюртимиз Алишер Азизов айни дамда эркин агентга айланди.

Футболчи билан Бишкек клуби шартномани узайтириш ниятида эмас дея хабар бермоқда футболчининг ўзи. Айни дамда ҳужумчига Тожикистон, Ҳиндистон ва Қирғизистоннинг "Алай" жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Биз Алишер Азизов билан боғланиб келажаги борасида суҳбатлашдик.

- "Дордой" жамоаси билан шартномангиз якунига етди. Клубдан шартномани узайтириш таклифи бўлдими?
- Йўқ, шартномани узайтириш тўғрисида жамоадан ҳеч қандай таклиф бўлмади. Менинг фикримча, "Дордой" легионерларсиз ўйнамоқчи. Айни дамда клубда молиявий томондан муаммолар юзага келган бўлиши мумкин. 

- Ҳозирча қайси жамоалардан таклифлар бор?  
- Қирғизистоннинг Ош шаҳри жамоаси "Олой"дан, Ҳиндистоннинг "Минера" ва Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоаларидан таклифлар бор. "Олой"дан жиддий таклиф бўлди, маош масаласи мени ўйлантириб турибди. 

- Қирғизистон чемпионати ҳақида қандай фикрдасиз?
- Қирғизистон чемпионати ҳам ёмон эмас, барибир ўзимизнинг чемпионатга етмайди. Агарда Ўзбекистон жамоаларидан таклиф бўлса, албатта Ўзбекистонда қолардим. 

- Жамоаларимиздан таклифлар бўлдими?
- Ҳозирча ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ. Менимча бўлмаса ҳам керак, деб ўйлайман. 

- Нима учун таклиф бўлмайди деб ўйлаяпсиз, ўз кучингизга ишонмайсизми?
- Ўзимни кучимга ишонаман. Лекин таклиф бўлмаса ўзимдан-ўзим бирорта жамоага бориб олмайман-ку (кулиб). Ўзбекистон чемпионати бошлангунга қадар бироз вақт бор. Кутайлик-чи нима бўлар экан. Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон чемпионатини соғиндим.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика