Алибобо Раҳматуллаев: "Агар ўз ўйинимизни кўрсатсак Навоийда ғалаба қозонамиз"

Narzulla Saydullayev
16 июн 2016
Олий лига 12- тур ўйинларидан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашуви олдидан “лочинлар” ярим ҳимоячиси Алибобо Раҳматуллаев баҳс тўғрисида фикрини билдирди:

“Албатта “Қизилқум” кучли жамоа. Бироқ рақибни хурмат қилган ҳолда шуни айтмоқчиманки, агарда бугун ўз ўйинимизни майдонда намойиш эта олсак, Наманганга уч очко билан қайтамиз. Биринчи навбатда “Навбаҳор” мухлисларини меҳмондаги ғалабамиз билан хурсанд этмоқчимиз”, - деди Раҳматуллаев.

"Навбаҳор" матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia