Алфи Моусон: «Клемент бошчилигида «Суонси» исталган жамоа билан ўйнашга тайёр»

Narzulla Saydullayev
13 фев 2017
«Суонси» ҳимоячиси Алфи Моусон «Лестер»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.

«Гол урганимдан хурсандман. Мен шундай голни «Миллуол» сафида урганман, аммо у бошқа савия. Янги мураббий кўп нарсани ўзгартирди, ҳеч қачон бунчалик кўп меҳнат қилмаганмиз. Унинг шундай гапи бор: «ҳафта давомида қийналсангиз, дам олиш кунлари осон ўтади». Буни сизлар ҳам кўраяпсизлар. Ҳозир биз исталган жамоага қарши ўйнашга тайёрмиз», – дейди Моусон.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com