Алессандро Неста: "Холандни тўхтата олардим"

Narzulla Saydullayev
8 окт 2022
Италиялик собиқ ҳимоячи Алессандро Неста Эрлинг Холандни тўхтатиб қолиш усулини айтди.

– Тасаввур қилинг, фаолиятининг энг юқори чўққисида бўлган Неста айни пайтдаги Холандни тўхтата олармиди?

– Ҳа ўйнай олардим. Сабаби бразилиялик Роналдога қарши ўйнаганман. Холанд жуда яхши, аммо Роналдо бошқача эди. Мен Месси ва Роналдуга ҳам қарши ўйнаганман, аммо бразилиялик Роналдо барибир бошқача бўлиб қолаверади.

– Ҳимоячиларга Холандни тўхтатиш учун қандай маслаҳат берасиз?


– Унга яқинроқ ўйнашга интилардим. У югуришни бошлаганида эса, блоклашга ҳаракат қилардим. Агар Холандга кенг жой берсангиз – тамомсиз, – деди "Милан" ва Италия терма жамоаси собиқ аъзоси.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Copa90