Алексис ва Озил қишда "Арсенал"ни тарк этадими?

Aslanov Jasurbek
28 ноя 2017
Ярим ҳимоячи Месут Озил ва ҳужумчи Алексис Санчес январда "Арсенал"ни тарк этмайди.

Бу ҳақда "тўпчилар" устози Арсен Венгер матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

"Улар қолишади. Бу ҳақида ҳар куни ўйлаганим йўқ, чунки улар жамоада ва ўз клуби учун бор кучини беришлари керак. Озил ва Санчес чемпионат охиригача клубда қолишади. Бу қарор мавсум бошида қабул қилинган. Агар тасаввурга сиғмайдиган воқеа содир бўлмаса, улар жамоада қолишади" - дейди Венгер.

Жорий мавсум Алексис Санчес АПЛнинг 10та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голли пас берди. Озилнинг ҳисобида эса 10та баҳс, 1та гол ва 3та голли пас мавжуд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun