

Чилилик футболчи "Удинезе" билан маълум шартлар бажарилган тақдирда бир мавсумга узайтириш банди билан 2025 йилгача шартнома имзолади.
35 ёшли ҳужумчи 2006 йилдан 2011 йилгача "Удинезе" таркибида ўйнаган. У бу вақт давомида барча мусобақаларда 112та ўинда майдонга тушиб, 21та гол ва 20та ассист қайд этган. Санчес 2011 йилда "Удинезе"дан "Барселона"га ўтди.



