UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  1 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  15 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  5 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   11

Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Ўйин натижасига таъсир кўрсатган кўп жиҳат биринчи бўлимда содир бўлди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, устунликка эга бўлдик. Ҳужумлар ташкил этдик, гол ҳам киритдик, бироқ буларнинг ҳаммаси бизни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

- Андижонлик мухлислар ҳақида фикрингиз қандай? Улар ҳақида ҳозир ҳамма жойда гапиришаяпти...

- Албатта, Андижонда футболни яхши кўришади. Бизнинг мухлислар энг яхши эканини ҳар доим ҳис қилганмиз. Бу каби қўллаб-қувватласангиз, сиз учун жуда ёқимли. Клубда мухлислар билан ишлаш амалиёти яхши йўлга қўйилган.

- Бугунги голларда марказий ҳимоячиларнинг хатолари кўзга ташланди. Ротация қилиш вақти келмадимикан?

- 3 та гол бу жуда кўп. Ҳимоячилар хатога йўл қўйди, тўғри. Лекин мағлубият учун бутун жамоа айбдор бўлади. Рақиб қарши ҳужумларда жамоамизда саросима кўзга ташланди. Бу саволга ҳозир аниқ жавобим йўқ.

- Марлен Чобанов, Суҳроб Бердиев каби футболчилар бугунгача майдонга туширилмади. Бунинг сабаби нима?

- Биз ҳозир жамоанинг оптимал таркибини шакллантириш борасида ишлаяпмиз. Менинг қарашларимга кўра, барча жараён босқичма-босқич амалга ошади.

- Сиз нега ўринбосарлар иштирокидаги ўйинларга келмайсиз?

- Бу вақт тиғизлиги билан боғлиқ. Бизда масъулиятли вазифа бор ва ишлашимиз керак. Имкон қадар боришга ҳаракат қиламан. Ёрдамчи мураббийлар менга ҳар бир ўйин жараёни ҳақида етарлича ахборот бериб боришади.




Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика