UZ

Сўнгги янгиликлар

08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  6 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  0 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  17 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  107 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   24 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   12 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1

Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик"

Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" — "Олимпик" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин анча асабий руҳда ўтди. Ўйинда ҳудудий устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлар кўп бўлди деб бўлмайди. Очко керак эди ва ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Барчани ғалаба билан табриклайман.



— "Андижон" биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилмади. Иккинчи бўлимда эса ғалаба учун ҳаракат қилди ва бу самарасини берди. Биринчи таймдаёқ бунга интилиш мумкин эмасмиди?

— Аммо, мен иккинчи бўлимда ҳам кўплаб ҳужумлар қилдик дея олмайман. Бизда фақат ҳудудий устунлик бор эди. Рақибни ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Олдинги "Олимпик" кўпроқ узатмалар билан ўйнар, бошқача жамоа эди. Ҳозиргиси эса мудофаадан ўйнаган ҳолда қарши ҳужумлардан умид қилмоқда. Илк бўлимда уларнинг мудофаа чизиғини ёриб ўта олмадик. Арвеладзенинг жароҳати ва у захирага олинганидан сўнг ўйинимиз бузилди. Режамиз бор эди, аммо у амалга ошмади. Иккинчи бўлимда агрессивлик қўшдик ва қарши ҳужумлардан ҳушёр ўйнадик. Ҳа, якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика