UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  0 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  1 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  3 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  31 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Андижон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Жамоа ёмон ўйнади дейолмайман. Биз эътибор қаратган вазифаларимизни бажардик. Тўпни яхши бошқардик, ўйинда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик. Рақибнинг дастлабки дақиқалардаги ўйинини ҳисобга олмасак, биз ўйинни назорат қилдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо якун етишмади.

Бурчак тўпидан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. Жамоага эътирозим йўқ.

— Бугун Ускокович ўйнамади. У сўнгги вақтлар стандартлардан кўплаб голлар урди. Бугун унинг захирада қолдирилгани ротация билан боғлиқми?

— Кетма-кет учта ўйин, оғир юклама. Олдинда ҳам иккита қийин ўйин бор. Шу сабаб унга тикланиб олиш учун имкон бердик. Ҳозирда ротация қилиш учун захирада ўйинчилар бор. Умуман олганда, бугунги ўйинни яхши ўтказдик.



— "Пахтакор" мағлуб этилганидан сўнг жамоа иккита кетма-кет мағлубиятга учради. Жамоа яхши ўйнамоқда, аммо натижага келганда нимадир ўхшамаяпти.

— Осон очколар бераётганимиз ёқмаяпти. Бу ўйинда ҳам "Сўғдиёна" натижага эришиш учун барчасини қилди. Биз вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика