Александр Хомяков: "Ғалабани хоҳлаган жамоа эмас, ғалабага муносиб жамоа ғолиб бўлди"
26 июн 2016 09:48
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Ғалабани хоҳлаган жамоа эмас, ғалабага муносиб жамоа ғолиб бўлди"
"Бухоро" - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи навбатда ўз футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун борларини бериб ҳаракат қилишди ва ғалаба учун барчасини ишга солишди.
Бугун ғалабани хоҳлаган жамоа эмас, ғалабага муносиб жамоа ғолиб бўлди. Бугун биз иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик ва қарши ҳужумда гол уриб ғалабани илиб кетдик. Мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман.
Бугун 3 нафар етакчи футболчиларимизни захирада қолдирганимизнинг сабаби, шу йўл билан улар алмаштириб бўлмас футболчи эмасликларини, уларни ўрнини бемалол боса оладиган футболчиларимиз борлигини кўрсатиш эди", - дейди Хомяков.
"Бухоро" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар