UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  3 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Александр Хомяков: "Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади"

"Андижон" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан сўнг мезбон жамоа устози Александр Хомяков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Александр Хомяков: "Жамоамиз ютса, шаҳар гуллаб-яшнайди, мағлуб бўлсак эса акси... Ҳаммани табриклайман. Мухлислар зўр қўллаб-қувватлашди, йигитлар бор кучини ишга солишди, омад биз томонда бўлди, посбонимиз бир нечта вазиятда жамоани қутқарди ва Рубиннинг фантастик голи..."

- 81-дақиқада учта ўзгариш бўлди ва бир неча дақиқа ўтиб ҳисоб очилди, шундай тактика тузганмидингиз?

- Йўқ. Ўйиндан олдин турли вазиятларда қайндай реакция қилишни ўйлаб кўрамиз. Баҳс охирида бироз чарчоқ сезилди, шу сабаб ўзгариш амалга оширдик. Зарур эди. "Навбаҳор" билан учрашувдаги каби ўйин охирида кучлироқ ҳаракат қилишни режа қилгандик.

- Хебай жамоада қоладими?

- Рубин Хебайнинг "Андижон" билан яна бир йиллик шартномаси бор. Келаси мавсум режалари ҳақида ўйламаяпмиз. Олдинда яна 4та баҳс бор. Асосий вазифамиз - иложи борича жадвалда юқори ўринни эгаллаш. Режалар бўйича раҳбарлар, ҳомиялар билан суҳбатлашишимиз керак. Келаси йил Андижонда клубнинг 60 йиллиги нишонланар экан.

- "Андижон" етакчилар учун "қўрқинчил туш"га айланяпти...

- Бундан жуда хурсандман. Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади, келинг уни нишонлаймиз.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика