Александр Хомяков: "Биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди"
28 окт 2023 19:59
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди"
Александр Хомяков: "Бугун ғалабага яраша ўйин кўрсатмадик, аммо мағлубиятга ҳам муносиб эмасдик. Биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Бекмуродов ҳиссиётларини жиловлай олмагани учун уни алмаштиришга мажбур бўлдим.
Бизда бор-йўғи битта вазият бўлди, қанотлардан узатмалар амалга оширишга уриндик. Умуман олганда кўп вазият ярата олмадик. Марказни қўлдан бой бердик. Тайёргарликда шу жиҳатга кўпроқ эътибор қаратгандик, футболчиларимиз рақибникидан кўпроқ эди. Хулоса чиқарамиз, психологик жиҳатдан бундай ўйин ўтказмагандик".
- Бекмуродовга нима бўлди?
- Баҳсга ҳаддан ташқари кўп тайёргарлик кўриб, "ёниб кетгандир". Тўқнашувларда агрессивлиги, жамоа бир киши кам бўлиб қолмаслиги учун уни алмаштирдим.
- Бугун жамоага нима етишмади?
- Биз шошилдик, айниқса биринчи бўлимда. Рақиб бизни яхши ёпди дея олмайман. Марказий ҳудудда кўп шошилдик. Узатмалар сонини оширишимиз керак эди. Асабийлик, шошиш, балки тажриба камлиги ҳам ҳалал бергандир.
Фикрлар