UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  2 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  5 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Александр Петров: "Эрон клуби фаворит ва уларга қарши оғир ўйин бўлади" Янгиликлар

Александр Петров: "Эрон клуби фаворит ва уларга қарши оғир ўйин бўлади"

Футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" жамоаси 15-23 июль кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида мамлакатимиз номидан иштирок этади.

Олмалиқликлар мусобақага жўнаб кетишидан олдин жамоа устози Александр Петровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоа Осиё чемпионатига қай тариқа тайёргарлик кўрди?
- Мусобақага имкон қадар яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати билан махсус мураббий ишлади. Яқиндагина тоғда 2 ҳафталик йиғин ўтказдик. У ерда кунига икки маҳалдан машғулот олиб бордик, охирги ҳафтада эса Тошкентда кунига бир маҳалдан шуғулландик ва бир нечта назорат учрашувлари ўтказдик.

Таиландга етиб борганимиздан сўнг, у ерда Вьетнам ёки Хитой клуби билан яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.

- Машғулотларни кузата туриб таркибда жароҳатланганлар борлигига кўзимиз тушди. Бу ўйинчиларнинг жароҳати жиддийми?
- Сўнгги ҳафтадаги машғулотларда жароҳатланганлар якка тартибда шуғулланишди. Чунки, уларнинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамадик. Лекин, бу футзалчилар Осиё чемпионатида ўйнай олишади.


- Қуръа "Олмалиқ"қа унчалик омадли келмади, амалдаги чемпионга қарши ҳаракат қилиш қийинми?
- Қуръадан олдин учинчи саватчада бўлганимиз учун ҳам мана шундай гуруҳга тушдик. Лекин, Эрон ва Ливан чемпионлари қаршилигини енгишимиз шарт. Чунки, жамоа қандай қилиб бўлса ҳам гуруҳдан чиқиши керак. Эрон клуби фаворит ва уларга қарши оғир ўйин бўлади. Уларнинг таркибида Осиёнинг энг кучли футзалчиларидан бири Шамсаи ҳаракат қилади, машғулотларда уларга қарши қандай ўйнаш кераклиги устида ишладик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика