UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Ювентус" уч очкони қўлдан чиқарди, "Бавария" ва "Сити"дан синхрон ғалабалар ва бошқа натижалар  41 01:54ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади  175 00:30"Атлетико" президенти - 300 минг евролик жарима ҳақида: "Ваҳима қиладиган нарса эмас. Бу ҳақида ўйлашни истамайман"  0 00:15"Манчестер Юнайтед"нинг 19 ёшли футболчиси саратонни енгиб ўтиб, машғулот ўтказди  1 23:49ЕЧЛ. "Тоттенхэм" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди, иккинчи ўйинда ҳам дуранг  6 23:42Скоулз: "Погба кетаверсин"  5 23:23Гризманн: "Менга бир қанча вақт керак"  0 23:12ЕЧЛ. ПСЖ - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  44 22:55Хави Месси ва Роналдудан кейин ким энг яхшиси бўлиши мумкинлигини айтди  9 22:41Витсель Мессини тўхтатиш йўлини айтди  6 22:26"Реал" Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантириши мумкин  9 22:10А ПРО-лига. 20-тур барча натижалар билан танишинг  1 21:56А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди  10 21:50ЕЧЛ. Зидан ПСЖга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди  3 21:30Криштиану Роналду: "11 ёшимда "Макдоналдс"га борардим ва ..."  25

Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз" Янгиликлар

Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз"

АГМК футзал жамоамиз бош мураббийи Александр Петров Осиё чемпионатидаги иштирок ва ундан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Жамоамиз Осиё чемпионатида яхши иштирок этди. Буни мутахассис-у, мухлислар ҳам эътироф этишди. Шунчаки учинчи ўрин учун бўлган баҳсда бизга бироз омад келмади. Автогол ўйин тизгинини буткул ўзгартириб юборди. Йигитлар анча ёш ва табиийки баъзи вазиятларда уларга тажриба етишмади. Шунга қарамасдан жамоамиз охиригача курашди. Мазкур мусобақа ёш футзалчилар учун жуда катта нарса берди. Келажакда бу мусобақада тобланган ёшлар, уларнинг тўплаган тажрибаси ҳали кўп ас қотади. Терма жамоа ўзаги ҳам АГМКдан ташкил топганини инобатга олсак, бу миллий жамоамиз учун ҳам катта фойда беради. Агарда чемпионатда яна чемпионликни қўлга киритсак, унда келаси мавсум Худо хоҳласа Осиё чемпионатидаги натижамизни янада яхшилаймиз. Умуман олганда Осиё чемпионатидаги ўйинимиздан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. 


— Агарда жамоамизга тажрибали, маҳорати юқори бўлган 1-2 нафар легионерни қўшсак, унда бемалол чемпионлик учун ҳам кураша олишимиз мумкин. Масалан вьетнамликларда япониялик легионер барча ишни амалга оширди. Японияда эса бразилиялик футзалчи барча масалага нуқта қўйди. Эрон жамоасида эса маҳаллий футзалчиларнинг ўзи кучли. 


— Раҳбарият томондан берилган эътибор ва яратилган шароитлардан кўнгил тўлди. Бунинг учун уларга раҳмат. Йигитларга муносиб иштирок учун керакли миқдорда мукофот берилиши айтилган. Шу боисдан ҳам ҳар тарафлама барчаси жойида. Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз. Ҳордиқ чиқариш учун фурсат йўқ. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Ҳали олдинга интиладиган манзиллар жуда кўп. 


— Ҳеч кимни ажратиб кўрсатишни истамасдим. Чунки бизнинг энг катта кучимиз бир жамоа бўлиб жипслаша олганимиз. ОФКда ҳам айнан жамоавий кучли ўйин кўрсатганимизни алоҳида эътироф этишди. Бизда номлар ёки индивидуал маҳорат соҳиблари эмас, бутун жамоа ўйнади. АГМКнинг энг катта кучи - жамоа бўла олганлиги.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+2   
23 авг 19:18:53
Bek bekov muxlis
Aleksander Petrov aka ozroq ishonchga kirdiz.Lekin bu bilan federatsiya ishonib qolmasligi kerak.Bitta xorij murabbiyi legioner o'yinchi bo'lsa Yaponiya,Eron klublari bizga raqibdek qaraydi.Petrov aka shunda siz yordamchi bo'lsangiz ham bo'ladi.O'zbekiston olg'a
+1   
23 авг 17:22:09
aral2019
40 легионер олиб берсаям Эрон жамоасини сиз юта олмайсиз Александр Петров
+1   
23 авг 15:34:41
Марфуша! Ғам-ғуссага не ҳожат.
Бир ўхшаб қолдида энди. Бизникилар шуда сал натижа қилиб қўйса бошни ёради.
+1   
23 авг 15:08:17
Исломбек Бекобод
Futbolda ham Futsalda ham legionerlar bizda muommo.Saviyali legionerlar kerak.
+1   
23 авг 15:07:59
Special_Man
Osiyolik bolmagan legioner olish kerak. Amerika yo Yevropadan. Qurumsoq rahbarlardan kessa qon chiqmaydiku. Ular banket bolsa boldi. Umid qilishdan boshqa ilojimiz yoq.
+1   
23 авг 14:53:35
SpecialOne...
Rostdan ham legioner albatta kerak.
Bitta eronlik va bitta brazilyalik legioner bo'lsa yaxshi bo'lar edi
   
23 авг 14:52:09
Jakhongir999
bu gap murabbiyni gapimas lekin janob Petrov
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг