UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  6 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  5 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

Александр Мочинов янги жамоаси ва Кувайтда болалар футболига эътибор хусусида нималар деди? Янгиликлар

Александр Мочинов янги жамоаси ва Кувайтда болалар футболига эътибор хусусида нималар деди?

Хабарингиз бор, аввалроқ сайтимиз орқали Александр Мочиновни Кувайтда иш бошлагани борасида хабар бергандик.

Мутахассис билан суҳбатлашиш вақтида уни янги жамоаси борасидаги ўз фикрларига қулоқ тутдик.

- Кўпчиликка маълум, 2019 йилда Кувайтнинг “Кадисия” жамоаси академиясида ишладим. Мазкур жамоа билан шартномам якунланиши арафасида менга “Ал-Наср”дан таклиф келиб тушди. Ўша клуб президенти ва директорлари билан кўришдим ва шароитлари билан танишиб чиққандим. Деярли келишувга эришгандик. Шу орада мамлакатда пандемия бошлангани туфайли барча оммавий тадбир ва мусобақалар тўхатилди. Мен эса оилам билан биргаликда тўрт ой карантинда қолиб кетдик. Шундан сўнг оилам билан Россияга қайтдим. 2021 йилнинг августига келиб Кувайтда барча мусобақаларни ўтказишга руҳсат берилди. Шу орада “Ал-Наср” менга билан алоқага чиқиб, шартнома таклиф қилди. Яқинда Кувайтга етиб келдим. Клуб билан бир йиллик шартнома имзоладим.

Ҳозирда янги жамоамда U-15 ва U-17 жамоаларида ишлаш ва таркибдаги иқтидорли болаларни U-20 ва асосий таркибга жалб қилиш ҳисобланади. Ҳозирда чемпионат тасдиқлангани йўқ. Шунга қарамай, федерация норасмий турнир ташкил қилиб берди. Икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўртоқлик учрашувлари шаклида турнир ўтказилади. Шу тариқа, чемпионатга тайёргарлик кўрамиз.

Кувайтда болалар футболига эътибор жуда катта. Ҳар бир жамоада иқтидорли болалар бор. Ҳозирги клубимда келажаги бор болалар кўпчиликни ташкил қилади. Аввалги жамоамда ҳам бор, лекин улар саноқли эди.

Маошлар борасида шуни айта оламанки, Кувайтнинг болалар футболида хориждан келган мураббийлар фаолият кўрсатади. Шуниси аниқки, улар яхшигина маош эвазига келиб, иш юритмоқда", - деди Александр Мочинов. 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика