UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  30 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик" Янгиликлар

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Жамоамизнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар муваффақиятсизликка учради. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди ва голга тортадиган вазиятларни яратишни бошладик.

Бундан ташқари бугун айрим футболчиларимизда жароҳат бор эди. Заҳира ўриндиғимизда асосан ёшлар бўлганлиги учун улар орасида ўйинни кучайтирадиган футболчилар йўқ эди. Аниқ айтадиган бўлсак, 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимизда жароҳат бор. Бу каби сабаблар бугунги ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Шунингдек Саиджамол Давлатжоновни ҳам жароҳат туфайли заҳирага олдик.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз чиндан ҳам кучайди. Кўплаб вазиятлар яратдик. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. "Истиқлол" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Тўғри, бугун иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Футбол шунақа ўйин. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Имкониятлардан фойдалана олмаганимиз учун ютқаздик" - дейди "Хоразм" бош мураббийи.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика