UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  7 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью Янгиликлар

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью

De Telegraaf журналисти Марк Вервей "Манчестер Юнайтед" янги устозини суҳбатга тортди.

"16 майдан бошлаб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийиман. Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида кўп нарса рўй бериши керак. Масалан, мураббийлар штаби ва таркибни тайёрлаш. Мен бу жуда эҳтиёткорлик билан қилинишини хоҳлайман.

Роналду билан ишлашни интиқлик билан кутаман. У — барча ютуқлари ва жўшқинли эканлиги туфайли гигант. Албатта, мен унинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман. У клубнинг муҳим аъзоси бўлиб қолиши ва ажойиб статистикасини давом эттириши мумкин", – деди тен Хаг.

Скоулз, Невилл, Фердинанд ва уларнинг фикри ҳақида:

"Бунинг таъсири бор. Лекин, шу билан бирга, бу бизнинг кийиниш хонамиздаги ҳолатга таъсир қилмаслиги керак. Балки Премьер-лигада танқидлар кўпдир, чунки бу ўз-ўзидан анча катта мусобақа. Яхшиямки, бу билан шуғулланиш учун менда катта тажриба бор.

Мен ҳар бир футболчининг кўзига тик қарай оламан, бунга 100% аминман. Мен ҳар бир танловни онгли равишда қиламан. Жамоа мен учун ҳамма нарсадан устун. Бизга ғалаба қозониш учун энг кўп имконият берадиган ўйинчиларни танлайман.

Менда "Манчестер Юнайтед"дан воз кечиш ва қароргоҳи яхшироқ клубда ишлаш имконияти бор эди. Бироқ мен "Юнайтед"ни танладим. Бу ерда ҳал қилиниши керак бўлган баъзи муаммолар бор ва бу мен учун чақирув. Клуб ва мен бир тўлқинда сузамиз.

Менга WhatsApp орқали "Манчестер Юнайтед"нинг баъзи футболчиларидан "Клубга хуш келибсиз" деган бир нечта хабарлар келди".

Тимбер ва Антони хусусида:

"Менимча, Тимбер барча топ-клубларнинг диққат-эътиборида. Агар Антони кетса... бу "Аякс"га зарба бўлади, чунки ҳозирги таркибда унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика