

Албания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Клаус Гьясула дастлаб 72-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 76-дақиқада автогол қайд этди. Ўйиннинг 90+5 дақиқасида яна ўша Клаус Гьясула Албания мағлубиятдан сақлаб қолган гол муаллифига айланди.
Шундай қилиб, Клаус Гьясула "Евро" ва Жаҳон чемпионатлари тарихида захирадан майдонга тушиб, иккала жамоа учун гол урган биринчи футболчига айланди.
Умуман олганда, "Евро" тарихида бир ўйинда ҳам автогол, ҳам ўз жамоаси учун гол урган ўйинчилар ҳам кўп эмас. Клаус Гьясуладан ташқари бундай натижани шу пайтга қадар фақат Антон Ондрус ( Чехословакия ) 1976 йилда қайд этганди.




