Алан Ширер: "МЮ сизга ёқадими, ёқмайдими фарқи йўқ, бу жудаям расво қарор"

Narzulla Saydullayev
28 окт 2024
Англиялик собиқ футболчи Алан Ширер АПЛ 9-тури доирасидаги "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви охирида меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальти ҳақида кескин фикр билдирди.

"Расво қарор. сизга "Манчестер Юнайтед" ёқадими, ёқмайдими фарқи йўқ, бу жудаям расво қарор. Нега ВАР ҳаками бўлган Майкл Оливер бу вазиятга аралашганига тушунмадим", - деди Алан Ширер. 

Эслатиб ўтамиз, учрашув бош ҳаками Девид Кут дастлаб пенальти белгиламади, аммо ВАР ҳаками Майкл Оливер Де Литтнинг оёғи рақиб футболчисига теккани учун реферини монитор ёнига чақирди. Видеотакрорлар тўп дастлаб ҳужумчининг қўлига текканини кўрсатди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk