

Манкунианликлар ушбу мавсум Премьер-лиганинг 18 ўйинида 18та гол урди. Лигада фақатгина "Шеффилд Юнайтед" улардан камроқ натижа қайд этган.
"АПЛнинг 18 ўйинида 18 гол - "Манчестер Юнайтед" учун шарманда! Эрик тен Хаг барча ўйинларда жамоа режани бажараётганини айтмоқда. Лекин жамоанинг ушбу мавсумдаги ўйинларини кўрган инсон сифатида режа қандайлигини билмадим", - деди Ширер.
Эслатиб ўтамиз, МЮ кеча "Вест Хэм" майдонида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа лигада сўнгги 3 ўйинида бирорта гол урмади.



