UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  18 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3

Алан Ширер: "Англияда Еврони ютиш учун ҳозиргидан қулайроқ имконият бўлмаган" Янгиликлар

Алан Ширер: "Англияда Еврони ютиш учун ҳозиргидан қулайроқ имконият бўлмаган"

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер Евро-2020 нимчорак финали доирасида Германияга қарши бўлиб ўтган учрашувдан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

"Қуръа яхши бўлганини айтишим мумкин. Англияда Еврони ютиш учун ҳозиргидан қулайроқ имконият бўлмаган. 

Терма жамоа ўйинларни "Уэмбли"да, уйда ўтказди. Кейинги ўйин сафарда бўлади. Аммо Англия финалгача етиб бора олса, бу жамоа олти ўйинни "Уэмбли"да ўтқазишини билдиради. Бундай атмосферада ўйнаш кўп нарсани англатади, мухлислар ва футболчилар орасида контакт бор.

Агар қуръадаги жамоаларни танлаш имкониятимиз мумкин бўлганда, у ҳудди ҳозиргидай бўларди. Ўйиндан аввал Франция ёки Португалия билан тўқнаш келишимиз эҳтимоли сабаб бизни узоққа бора олмайди, деб ҳисоблашаётганди. 

Нима бўлишини кутиш ва кўриш керак. Биз Германияни енгдик ва буни жуда муносиб усулда қилдик", — дейди Ширер BBC билан суҳбатда.

Евро-2020 чорак финалида Англиянинг рақиби Украина термаси бўлиши маълум бўлди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика