

Овоз бериш натижаларига кўра, 30 ёшли ҳимоячи иккинчи ўринни эгаллаган Марко Арнаутовични ишончли тарзда ортда қолдирди.
Алаба тўққизинчи марта мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2020 ва 2021 йилларда ҳам ушбу мукофотни қўлга киритган.
Австриялик ҳимоячи 2021 йилнинг ёзидан буён "Реал"да тўп тепади. У жорий мавсум 21 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Миллий терма жамоа сафида футболчи Миллатлар лигасида 4 та учрашув ўтказди.



