

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал Шабаб” клуби илк бор очко йўқотди. Кетма-кет тўртта ғалабадан сўнг дубайликлар ўз майдонларида “Ал Аҳли” билан нурсиз дуранг ўйнашди.
Учрашувда ҳисоб очилмади. Ҳамюртимиз ҳар доимгидек майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Турнир жадвалида “Ал Жазира” ва “Ал Шабаб” 13тадан очко жамғариб, қўшҳокимлик ўрнатишган. Битта ўйин кам ўтказган “Ал Аҳли” 10 очко билан 4-ўринни банд этган.
БАА чемпионати. Мусобақа жадвали
"Ал Шабаб" - "Ал Аҳли" 0:0



