"Ал Насср" яна икки трансфер учун 77 млн фунт тайёрлаб қўйган

Omonjon To`xtamirzayev
21 авг 2023
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби яқин кунлар ичида Европадан яна икки футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, шу ҳафтадаёқ "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт ва "Порту" хавбеки Отавионинг трансфери якунланади.

Умумий олганда бу икки трансфер учун "Ал Насср" 77 млн фунт тайёрлаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Отавио ўтган мавсум барча мусобақаларда 44 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 10 та голга ассист қайд этди


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо