

Куни-кеча Саудия Арабистони Суперкубоги доирасида "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" (1:4) учрашуви бўлиб ўтди. Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, Сергей Милинкович-Савич, Малком ва Александар Митрович (дубль) "Ҳилол"нинг ишончли ғалабасини таъминлади.
Учрашувдан кейин "Ал Ҳилол"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ториқ ал Таиб рақиб ҳақида кескин фикр билдирди: "Агар Ал Насср" Роналдунинг ёнига Мессини олиб келса ҳам, улар "Ал Ҳилол"ни енга олмайди. Месси ва Роналду бирга бўлса ҳам "Ал Ҳилол"ни мағлуб этишга қодир эмас".




