UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  2 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

"Ал Насср" Бускетсга йилига 18 миллион евро маош таклиф қилди Янгиликлар

"Ал Насср" Бускетсга йилига 18 миллион евро маош таклиф қилди

"Ал Насср" "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсга шартнома таклиф этди, деб хабар берди "Mundo Deportivo".

Манбага кўра, Саудия Арабистони клуби 34 ёшли футболчига йилига соф 18 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, футболчи шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин.

Бускетс жавоб беришга шошилмаяпти, чунки у "Барселона"дан битимни узайтириш бўйича таклифни кутиш ниятида.

Аввалроқ "Ал Насср" ярим ҳимоячига йилига 20 миллион евро таклиф қилгани, бироқ Бускетс рад жавобини бергани хабар қилинганди.

Ярим ҳимоячининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда Бускетс барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика