"Ал Насср" "Бавария"нинг розилигидан кейин Мане билан музокаралар олиб бормоқда
15 июл 2023 14:42
Янгиликлар
"Ал Насср" "Бавария"нинг розилигидан кейин Мане билан музокаралар олиб бормоқда
"Ал Насср" немис клуби маъқуллаганидан кейин "Бавария" ҳужумчиси Садио Мане билан музокараларга киришди.
Бу ҳақда "Al-Riyadiah" хабар берди.
Манбага кўра, Мюнхен клуби футболчи билан 30 млн евро эвазига хайрлашишга рози бўлган. Африкалик футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 млн еврога баҳоламоқда.
Вингер 2022/23 йилги мавсумда "Бавария" сафида 38 та ўйинда қатнашиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар