

Саудияликларнинг сўнгги таклифига кўра, клуб Обамеянгга "Арсенал"даги маошини тўлашга тайёр турибди. Шартномада агарда футболчи Европага қайтишни истаса, 12 ойдан кейин барча келишувларни бекор қилиш имконияти бўлади.
Ушбу мавсумда Обамеянг АПЛнинг 14 ўйинида қатнашиб, 4 гол ва 1 ассист қайд этди.
Саудия Арабистонида трансферлар ойнаси бугун ёпилади.



