"Ал Иттиҳод" январь ойида тўрт нафар легионердан қутулмоқчи
11 окт 2023 09:34
Янгиликлар
"Ал Иттиҳод" январь ойида тўрт нафар легионердан қутулмоқчи
Ушбу клуб ОЧЛда ОКМК билан бир гуруҳдан жой олган.
Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби январь ойида тўрт нафар легионер билан хайрлашмоқчи.
Хабарларга кўра, арабларни келгуси йилнинг бошида Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш), Игор Коронадо (Бразилия), Ромариньо (Бразилия) ва Жота (Португалия) тарк этиши мумкин.
"Ал Иттиҳод" клубдан кетган легионерлар ўрнини кучлироқ хорижлик ўйинчилар билан тўлдирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Нуну Эшпириту Санту шогирдлари Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистоннинг ОКМК клуби билан бир гуруҳдан жой олган.
Фикрлар