"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди
06 сен 13:19
Янгиликлар
"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди
Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони "Ал Иттиҳод" ўз сафига янги футболчи қўшиб олди.
Бу аввалроқ "Брага"да ўйнаган вингер – Рожер Фернандеш. Футболчининг кетгани ҳақида Португалия жамоаси матбуот хизмати расман маълум қилди.
Саудия Арабистони клуби "Зенит" раҳбариятининг вингер Педрони қўйиб юборишини кутиб ўтирмади ва унинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўя қолди. Трансфер 32,5 миллион еврони ташкил қилди. Шунингдек, 2,5 миллион евро миқдоридаги бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.
19 ёшли вингер ўтган мавсум "Брага" сафида 48 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали уни 22 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар