"Ал Иттиҳод" Мессини исталган шартлар асосида сафига қўшиб олишга тайёр

Sherzod Nurmatov
15 янв 2026, 12:47
Саудия Арабистони клуби президенти Анмар Ал Ҳайли очиқ баёнотида Мессини жамоасида кўришни орзу қилишини ва бунинг учун мисли кўрилмаган шартларга боришга тайёрлигини айтди.

Аргентина суперюлдузи ўтган кузда "Интер Майами" билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирганига қарамай, Саудия Арабистонида буни яширишмаяпти: агар 38 ёшли ҳужумчи бир куни клубини алмаштириш ҳақида ўйлаб қолса, у ерда уни очиқ қучоқ билан кутиб олишади.

Ал Ҳайлининг сўзларига кўра, "Ал Иттиҳод" учун замонавий футболнинг энг етук ўйинчиси билан музокараларда молиявий чекловлар мавжуд эмас. Клуб раҳбари Мессига исталган муддатга, ҳатто умрбод шартнома таклиф қилишга ҳам тайёр эканини, шунингдек, маош масаласида тўлиқ эркинлик бериш мумкинлигини таъкидлади.

"Мени рақамлар қизиқтирмайди. Мен фақат битта нарсани хоҳлайман — Месси "Ал Иттиҳод" либосини кийишини. У — тарихдаги энг улуғ футболчи", – деди Ал Ҳайли.

Лионель Месси 2023 йилнинг ёзидан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ҳалигача MLS'нинг асосий рамзи бўлиб қолмоқда. Бироқ Саудия Арабистонида, агар афсона қитъани ўзгартиришга қарор қилса, кейинги қадамни ташлашга аллақачон тайёр.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline