UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  0 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  38 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

"Ал Иттифоқ" Тео Эрнандес ва Рафаел Леау учун 200 млн евро таклиф қилишга тайёр Янгиликлар

"Ал Иттифоқ" Тео Эрнандес ва Рафаел Леау учун 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

"Ал Иттифоқ" "Милан" футболчилари учун рекорд таклиф тайёрламоқда, деб хабар берди "Fichajes".

Саудия Арабистони клуби йирик трансферни амалга оширмоқчи ҳамда Тео Эрнандес ва Рафаэл Леау учун 200 млн евро ажратишга тайёр. "Ал Иттифоқ" бу юлдуз футболчилар жамоани анча кучайтириши ва Саудия Арабистони чемпионатида савиясини оширишда ёрдам беришига ишонади.

Даммам клуби айни пайтда турнир жадвалининг ўрталарида бормоқда, аммо ёзда юқори даражадаги трансферлар ёрдамида жамоани сезиларли даражада ўзгартиришмоқчи. Леау ва Теони сотиб олиш нафақат лига тарихидаги, балки бутун жаҳон футболидаги энг йирик келишувлардан бири бўлиши мумкин.

Манбага кўра, "Милан" бу таклифни рад этмаган ва агар сумма тўғри келса, сотишни кўриб чиқади. Бу пул клубга маош харажатларини камайтириш ва янги футболчиларни сотиб олишга кўмак беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика