"Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" баҳсида ҳисоб очилмади, "кўклар" яна пешқадам
03 фев 00:55
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" баҳсида ҳисоб очилмади, "кўклар" яна пешқадам
Саудия Арабистони Про-Лигасининг 20-туридан ўрин олган марказий учрашувда "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Ал Аҳли"ни қабул қилди.
"Кингдом Арена"да кечган баҳсда мухлислар гол кўришмади — 0:0.
Ўйиннинг асосий воқеалари:
- 84-дақиқада "Ал Ҳилол" ярим ҳимоячиси Салем Ал Давсари рақиб дарвозасини ишғол қилган эди, бироқ VAR аралашувидан сўнг гол инобатга олинмади.
- Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида (90+4) меҳмонлар ҳимоячиси Али Мажраши иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.
Ушбу дурангдан сўнг "Ал Ҳилол" очколари сонини 47 тага етказиб олди ва "Ал Наср"ни (46 очко) ортда қолдириб, яна турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. 44 очко тўплаган "Ал Аҳли" эса учинчи поғонада қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар