"Ал Ҳилол" расмийлари Наманганда бўлишди

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2023
Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) "D" гуруҳининг 5-тур ўйини доирасида "Навбаҳор" 28 ноябрь куни ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" (Ар-Риёд) жамоасини қабул қилади.

Шу муносабат билан "Ал Ҳилол" вакиллари Намангандаги шароитлар билан танишиш ҳамда жамоа делегацияси истиқомат қилиши учун меҳмонхона банд этиш ва зарурий шароитларни ҳозирлаш мақсадида Наманганга ташриф буюрдилар. Меҳмонларни "Навбаҳор" клуби вице-президенти Отабек Саматов бошчилигидаги "Навбаҳор" расмийлари кутиб олишди ҳамда имконият ва шароитлар билан таништиришди. Меҳмон жамоа вакиллари 26 ноябрь оқшомида юртимизга етиб келишни режалаштираётганликларини маълум қилишди.

Клуб вице-президенти Отабек Саматов "Ал-Ҳилол" координатори Фаҳад Ал Мадидга жамоа футболкасини совға қилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати