

Ўйиндан сўнг “Андижон” жамоаси дарвозабони Акмал Турсунбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-“Қўқон-1912” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда мағлубиятга учраган эдик ва Фарғонада 3 очко учун боришимиз шарт эди. Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз ҳам шу эди. Қийин кечган бахсда ғалабага эришдик. Сафарда ҳамда, мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш жуда қийин. Фарғонага бориб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Бизни қўллаб-қувватлагани учун уларга раҳмат.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди



