Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"
24 окт 23:36
Янгиликлар
Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"
- Ўйинга келадиган бўлсак, чиройли ўйин кўрдик деб ўйлайман. “Пахтакор”дан учралган мағлубиятдан кейин уйда “Динамо”ни ютмасак бўлмасди. Бугун яхши ҳаракат қилгани учун шогирдларимга, бизни қўллаб-қувватлагани учун мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Энди кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бугун яхши ўйин гувоҳи бўлдингиз. 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик, бу албатта ёқимли.
- “Динамо” жамоасида терма даражасидаги футболчилари бор. “Қизилқум”да ҳам шундай футболчилар борми? Раҳбарият клуб олдига термага футболчи етказиш вазифасини қўйганми?
- Рақиб таркибида ёшлар кўп. Уларнинг айримлари термаларда ўйнашади. “Динамо” кучли жамоа. Бизда термага футболчилар етиштириб бериш учун вақт керак бўлади. Таркибимизда яхши савиядаги ёшлар бор. Уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Аввало жамоамиз таркибида ўйнашса, худо хоҳласа, термаларда ўйнашади. Бу борада ҳам ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар