UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  0 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  11 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  1 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  9 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  56 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  2

Вадим Абрамов: "Бизга база ва машғулот майдонлари керак, аммо..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бизга база ва машғулот майдонлари керак, аммо..."

Суперлига 23-тур доирасидаги "Қизилқум" — "Динамо" ўйинидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин оғир ўтди. Баҳсда тезкор гол киритиб олдик. Бугун ҳам оддий вазиятда рақибга пенальти ишлаб бердик. Умуман олганда, йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдириш керак.
Бундан ташқари, олдинги учта ўйинда мағлуб бўлгандик, бу ҳам таъсир қилди. Захира ўриндиғимиз эса катта эмас. Муҳим ўйинчиларимиз йўқ. Тўғридан-тўғри рақобатчимизни ютганимизни ҳисобга олсак, яхши ўйин бўлди. Мухлисларни ҳам табриклаймиз. Мавсумни тугатиб олиш ва кейин келажак ҳақида ўйлаш керак.


— Анвар Ҳожимирзаев гол урганидан сўнг мухлислар томон югурди. У анчадан бери гол урмаганига хавотирланиб юрган бўлса керак.

— Эҳтимол. Футболчиларнинг хоҳиши қувончини мухлислар билан баҳам кўриш. Улар учун ўйнаймиз ва шу сабаб бу тушунарли ҳолат.

— Бугун жамоалар тенг ўйнади десак бўлади. Аммо, "Динамо" ўтган тур "Насаф"га қарши яхшироқ кўринганди, бу нима билан боғлиқ?

— Ҳақсиз, бу энг яхши ўйинимиз бўлмади. Олдин айтганимдек, учта ўйинни бой бердик ва уларда асосан тенг кураш кечганди. Қаердадир омадимиз келмади. Бугун ҳам гол ўтказиб юборганимиздан сўнг йигитларда ўзларига бўлган ишончсизлик бошланади. Жамоа рақиб унга имкон берганидек ўйнайди. "Қизилқум" ёқимсиз жамоа. Кўрганингиздек, улар шундай ўйин таклиф қилишдики, бу бизга тўғри келмади ва уларнинг ўйинига мослашишга тўғри келди. Марказда муҳим футболчиларнинг йўқлиги ишонч билан ўйнашимизга тўсқинлик қилди.

— "Динамо" бунга қадар Суперлиганинг уч фаворит жамоасига имкониятни бой берди. Шундан сўнг бугунги ўйинга руҳан ва жисмонан тайёрланиш қандай рўй берди?

— Психология доим ўзига қарши тайёрлайди. Бу ерда "Қизилқум"ни баҳолай олмадик деб бўлмайди. Бу яхши жамоа ва ўтган турда "Пахтакор"ни мағлуб этди. Мен ўйин қийин бўлишини билардим ва ўтган учта ўйиндаги мағлубият турнир жадвалига таъсирини ўтказганди. Ушбу ўйинни ютишимиз шарт ва яқин рақобатчимизга бизга етиб олиб, ўтиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак эди. Турнир жадвалидан келиб чиқсак, йигитларга шундай ўйинни ўтказганликлари учун миннатдорчилик билдириш керак. Тўғрисини айтсам, бугун омад биз томонда ҳам эди.

— Йил бошида футболчиларни йиғдингиз ва мавсум тугамоқда. Улар ҳақида нима дея оласиз, неча фоизи умидларни оқлади?

— Селекция ишларида хатоларсиз бўлмайди. 90% демайман, аммо 60%га топдик, 40%га эса омадсизлик деган бўлардим. Шундай мавсум бўлдики, унда яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Эсласангиз, кубокда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлдик. Чемпионатда ҳам шундай вазиятлар бўлдики, бугун биз бошқа ўринлар учун курашишимиз мумкин эди. Шу сабаб айтиш қийин. Вақт кўрсатади.

— Кейинги йилга қандай режалар? Раҳбарият билан гаплашдингизми?

— Бунгача Самарқанд юқори ўринлар учун курашадиган жамоага эга бўлиши кераклиги айтиларди. Совринли ўринлар учун курашишни хоҳлардим, мен мураббий сифатида буни хоҳлайман. Аммо, бу раҳбариятнинг бизга қилаётган эътибори муҳим, уни кам демаган бўлардиму... Тушунаман, вилоятнинг ўз муаммолари бор. Футбол ижтимоий жиҳатдан юкламан бўладиган нарса. Мен сўраган ягона нарса машғулотлар жараёнини ташкиллаштириш учун база эди. Машғулот майдонлари, маҳаллий футболчилар етишмаяпти. Маҳаллий ўйинчилар ва мактабсиз рақобат қилиш жуда ҳам қийин. Бошқалар такомиллашмоқда, шу сабаб шарт-шароитлар бўйича бой клубмиз деб айта олмайман. Шу сабаб биздан олдинда яхши футболчилар билан шартнома имзолаётган грандлар бор. 

— Анвар Ҳожимирзаев бугун чемпионатдаги 10-голини урди. Унинг Ўзбекистон чемпионатидаги ўзбекистонлик ичида энг яхши тўпурар эканлигини таъкидлашдан чарчамаймиз. Аммо, "Динамо" у билан шартномани узайтирмади. Миш-мишларга кўра, унга "Навбаҳор" ва ҳатто "Насаф" қизиқиш билдираётган экан. Қачон у билан битим узайтирилади?

— Футболчи омадли мавсум ўтказганда, унга қизиқиш бўлиши табиий. Аммо, ўйинчи кетмоқчи бўлганда, уни ушлаб туриш тарафдоримасман. Унга бу ерда қулай бўлишини таъминлаш керак. Биз ҳам у хоҳлайдиган шартларни бажаришимиз керак. Футболчиларнинг умри қисқа. Айтишадику, балиқ чуқурроқ жойни, футболчи эса яхшироқ жойни излайди деб. Бу нормал ҳолат. Шу сабаб, ҳозирда бу нарса унга боғлиқ. Унга таклиф беришади ва у ўйлаб кўради. Футбол шундай нарсаки, ҳамма жойда ҳам омад келавермайди.

— Яхши футболчиларнинг харидорлари кўп. Футболчи шартномасига ярим йил қолганда бошқалар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга. Сизнинг олдингизга келиб, бошқалар билан музокара ўтказаётгани ҳақида бохабар қилганлар бўлдими?

— Йўқ, бундайлар бўлмади. Ҳеч ким бу борада олдимга келгани йўқ. Миш-мишларни эшитамиз, аммо конкрет нарса йўқ. Бу нормал ҳолат. Ҳа, биз кейинги мавсум ҳақида ҳам ўйлаяпмиз. Аммо, олдинроқ айтганимдек, ўйинчини ушлаб қолиш тарафдори эмасман.

— Сўнгги тўрт ўйинда "Динамо" дарвозаси томон тўртта пенальти қўйилди ва ҳакамлар барча эпизодлар бўйича сабаблар айтишди. Сизга ўйинчилар бугун ҳам ҳимояда хато ўйнагандек кўринмадими, масалан Воҳид каби. Баъзида қўл билан ўйнашмоқда, баъзида енгил контакт.

— Бу шубҳасиз мактабнинг йўқлигидадир. Болалар спорт мактабларида футболчиларга хос сифатлар йўқ, шу сабаб футболчи шундай қарорлар қабул қилади. Ўша вазиятда пенальти бўлганини таъкидлашмоқда. Жарима майдончасида шундай ўйнаш мумкинми? Бу ҳатто кулгули, шу сабаб ҳайрон бўлмадим. Шу сабаб алмаштирдимми? Фақат бу учун эмас. У майдонда нотўғри қарорлар қабул қилди. Унда кўрсатиши керак бўлган яхши сифатлар бор. Аммо, унинг ёмон сифатлари кўзга ташланди ва алмаштиришимга шу сабаб бўлди.

— Ҳужумда Кожо ва Ҳожимирзаев бор. Жамоа турли натижалар қайд этмоқда. Нега стабиллик йўқ?

— Захира ўриндиғимиз катта эмас. Бир-икки футболчининг жароҳат олиши ўйинимизга таъсирини ўтказади. Жамоамиздаги етакчиларнинг ўйинлари доим ҳам ўхшайвермайди. Улар ҳам одам, қайсидир ўйинни муваффақиятсиз ўтказишлари мумкин. Терма жамоаларда катта танаффус бўлади. Бу шундай механизмки, ҳудди автобус ҳайдовчиси бир ой таътилга кетсаю, қайтиб келганда ундан қандай фойдаланишини тушуниб олиши учун вақт керак бўлгандек. Ўйин амалиёти йўқ бўлгани ҳам таъсирини ўтказади. Ҳа, тўғри айтяпсиз, бизда стабиллик йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+4   
03 ноя 07:02:08
Soccerland777
Tan olish kerak, Vadim Abramov superliga murabbiylari ichida o'z fikrini bosiqlik va teran tushuntirib beradigan yagona murabbiy. Intervyusi doim qiziqarli.
+3   
03 ноя 09:45:19
Google User
Vadim Abramov kuchli murabbiy, so'ragan narsasini topib bersangiz, u Dinamo bilan keyingi yili yaxshi natija qiladi. Hokimlik Dinamo uchun mashg'ulot bazasi topib berishi kerak. Abramov katta narsa so'ramayapti. Bu yil ham yo'qdan yo'ndirib Abramov shu darajaga olib chiqdi. Uni eshitish kerak. Homiylar qaramasa, faqat muxlislarni soni, ularni e'tiborini o'zi kamlik qiladi
+3   
03 ноя 08:07:16
Eldor Ruziboyev
TEMUR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Baza va mashgʻulotlar maydoni seni qoʻlingda 5 ta liganer bor xech bir klubda bunchaliki yoʻq eng koʻp pul senlarga ketyapti yana talab qoʻyadi bu moʻylov
Samarqand shahar rahbariyati hatto Dinamo stadionida jamoaga mashg‘ulot o‘tqazishga qo‘ymaydi,xuddi mehmon jamoadek faqat o‘yinlarga tashrif buyuradi,bundan tashqari jamoada oyliklar juda past va vaqtida berilmaydi,5 ta legionerning hammasi klubsiz qolgan erkin agentlar,ular avvalgi jamoalarida ishi yurishmaganligi sabab Dinamoga kelgan,Vadim Abramov ularni qaytadan kashf qilmoqda!
+3   
03 ноя 07:20:53
Baxti01010101
Хаммаси тугри, всё верно Вадим Карленович. 2 миллион ахолиси бор вилоятга албатта Чемпионлик учун курашадиган, Осиё майдонларида Юртимиз шарафини химоя кила оладиган жамоа булиши керак. Олимпия захиралари колледжининг яхши стадиони бор. Шу жойни база килиб берса хам булади. Энди вилоят рахбарлари яна хам яхши билишади узлари нима килишни. Динамо жамоамиз кузни кувонтириб, жадвалнинг юкори погоналарида юрса булди.
+2   
03 ноя 14:03:23
Хуршиджон
ВАДИМ АБРАМОВ ХАКИКАТДАН ХАМ КУЧЛИ МУРАББИЙ ЭКАН БУ ЙИЛГИ ДИНАМО У́ЙИНЛАРИНИ КУ́РИБ БАРЧАМИЗ ГУВОХИ БУ́ЛДИК.
+2   
03 ноя 09:50:51
Уткир Тошпулатов
Самарканд ва Бухорони бутун дунё билади.Клублари эса ачинарли ахвол.Бу уят узбек футболи учун
+2   
03 ноя 09:23:55
Fast TV
Вадим тоғо Сизга маслаҳатим, Динамодан кетинг! Динамо бу оҳирги 10 йил ичида ҳеч қанақа соврин ололмайди! Сиззи уровениздаги клуб эмас Динамо! Самарқандликлар бой, унақа бунақа деб ютубда кариллаб гапиришади, буларни юзини мана битта футбол клуб кўрсатиб қўйибди қанақалигини. Динамо про лигага тушиб яна супер лигага чиқиб юраверади, Бухоро билан деярли бир хил, бир бирига жуда ўхшаш!
+1   
03 ноя 12:23:32
Dima
Dinamoda kop bolganman. Oldin xam aytganman. Muxlislariga gap yoq
-3   
03 ноя 06:07:00
TEMUR
Baza va mashgʻulotlar maydoni seni qoʻlingda 5 ta liganer bor xech bir klubda bunchaliki yoʻq eng koʻp pul senlarga ketyapti yana talab qoʻyadi bu moʻylov
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика