UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  1 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  15 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4

Акмал Бозоров: "Кучли иштиёқ эвазига "Металлург"ни мағлуб эта олдик" Янгиликлар

Акмал Бозоров: "Кучли иштиёқ эвазига "Металлург"ни мағлуб эта олдик"

Тур сенсацияси сифатида эътироф этилаётган «Металлург» - «Динамо» (0:2) учрашувидан сўнг, самарқандликлар сардори, шу куни жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган Акмал Бозоровнинг ўйиндан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

«Дастлабки турда Бекободдаги ўйин осон бўлмаслигини жуда яхши тушунаётгандик ва буни жамоамиз асосини ташкил этаётган ёшларга ҳам тушунтиришга интилдик. Шу боис бутун ўйин давомида «бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» шиори остида тўп сурдик. Биласиз, тажриба бобида «Металлург» ҳурматга сазовор жамоа, бизнинг таркиб эса ёшлардан иборат. Ўйиндан олдин кўпчилик жамоамизнинг ғалабасига ишонмаган бўлиши мумкин, аммо биз кучли иштиёқ эвазига якунда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ҳозирги иқлим шароитида майдоннинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳар икки жамоага ҳам муаммо туғдирди. Охиригача курашиб, уч очкони қўлга киритдик. Шу куни бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг ёрдами катта бўлди. Уларни хурсанд қилиш учун янада ҳаракат қиламиз. Шу куни омад биз томонда бўлди. «Металлург» жамоасини кучли жамоа деб биламан» - дейди «Динамо» жамоаси сардори Акмал Бозоров.

«Иккинчи гол? Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мезбонларнинг тўлиқ ҳужумга ўтиши маълум эди. Шу боис ўйин охирида майдон марказида тўп қабул қилиб олган заҳоти, ҳужум бошлаш учун Комил Шарофутдиновга оширдим. Комил эса «паси» билан ҳужумга ўтган тезкор ҳужумчимиз Абдумалик Абдуллаевни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатига олиб чиқди. Абдумалик дарвозабонни алдаб, йўллаган зарбасини «Металлург» ҳимоячисидан олдинроқ етиб келиб, дарвозага киритдим» - дейди голи ҳақида жамоа сардори.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика