

"Кононовнинг кетиши? Бу ҳақиқатдан ҳам кутилмаганда содир бўлди. Аммо бунақаси барча мураббий билан содир бўлади. Ундан жамоа яхши футбол ўйнашини кутишди. Футболда асосийси - натижа. Агар у йўқ бўлса, кетишга тайёр бўл.
Мураббийнинг истеъфоси жамоага мавсумнинг муваффақиятсиз стартидан сўнг ўзига келиб олиш учун қабул қилинган ягона тўғри қарор деб ўйлайман. Мураббий ўзгариши жамоага ижобий таъсир қилади. Натижа ҳам кутишга мажбур қилмайди. "Краснодар" сўнгги уч учрашувда учта ғалабага эришди" - дейди Аҳмедов.



