Аҳмедов "Анжи" таркибида Австрияда машғулот ўтказяпти

Nadirkhuja Yuldashev
12 авг 2013, 11:52
Катта ўзгаришлар остонасида турган Маҳачқаланинг "Анжи" клуби Россия чемпионатида юзага келган танаффусдан фойдаланиб Австрияга учиб кетди.

Ҳозирча жамоани ҳеч ким тарк этмади. Кўплаб футболчилар ФИФА кунида терма жамоалари таркибида майдонга тушишлари муносабати билан жамоа билан бирга эмаслар. Гаджи Гаджиев қўл остида шуғулланаётган футболчиларнинг кайфиятлари юқори. Улар орасида Одил Аҳмедов ҳам бор. Футболчимиз айнан шу мутахассис қўл остида "Анжи"даги эсда қоларли ўйинларини намойиш этган эди. Ажаб эмас, Гаджи Муслимович қўл остида Аҳмедов яна бир бор "Анжи"нинг тенгсиз футболчиси деб топилади.


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: fc-anji.ru